date

BYD автомобилларига фоизсиз муддатли тўлов эълон қилинди

BYD автомобилларига фоизсиз муддатли тўлов эълон қилинди

Ўзбекистон автомобиль бозорида BYD бренди мухлислари учун ажойиб янгилик. Рамазон ойи муносабати билан расмий дилерлар томонидан машҳур гибрид моделлар — BYD Song Plus Champion ҳамда BYD Chazor учун фоизсиз муддатли тўлов акцияси бошланди. Эндиликда харидорлар автомобилни ортиқча устама тўловларсиз, фақат унинг асл нархини бўлиб тўлаш эвазига қўлга киритишлари мумкин. Бу ҳақда autostrada.uz хабар беради.

Акциянинг асосий шартларига кўра, харидор автомобиль нархининг 50 фоизини бошланғич тўлов сифатида киритиши керак. Қолган қисми эса 24 ой давомида тенг улушларда тўлаб борилади. Ҳисоб-китобларга кўра, BYD Song Plus Champion моделини харид қилиш учун суғурта харажатлари билан бирга тахминан 192 миллион сўм, BYD Chazor модели учун эса 143 миллион сўм атрофида бошланғич маблағ талаб этилади.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур акция янги моделларнинг кириб келиши арафасида ўтказилмоқда. Шуни ёдда тутиш керакки, таклиф фақат базавий комплектациядаги автомобилларга нисбатан амал қилади ва суғурта хизмати мажбурий ҳисобланади. Қўшимча харажатлар тахминан 4-5 миллион сўмни ташкил этиши мумкин.

Акция муддати чекланган бўлиб, у фақат Рамазон ойи давомида амал қилади. Автомобиллар сони ҳам чекланганлиги сабабли, қизиққан мижозлардан дилерлик марказларига ўз вақтида мурожаат қилиш сўралади. Ҳар бир дилерлик марказида қўшимча шартлар бўлиши мумкинлиги боис, шартномани имзолашдан аввал барча тафсилотларни аниқлаштириб олиш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » BYD автомобилларига фоизсиз муддатли тўлов эълон қилинди

Кўп ўқилганлар Авто янгиликлари