10:23 / 25.03.2017
6 538

“Nissan” автомобиллардаги от кучини туя кучи билан алмаштирмоқчи

“Nissan” автомобиллардаги от кучини туя кучи билан алмаштирмоқчи
“Nissan” компаниясининг Яқин Шарқдаги бўлими ҳеч қандай ҳазилларсиз автомобиллардаги от кучини туя кучи билан алмаштириш таклифини бермоқда. Бу ҳақда “Auto.vesti”га таяниб “Qalampir.uz” хабар қилди.

Бундай фикр от кучига эга бўлган машиналарнинг шарқий саҳроларда юришга қийналаётгани сабабли келиб чиққани айтилмоқда.

Айни вақтда “Nissan” компанияси таркибида “Desert Camel Power” (саҳро туяси кучи) деб номланган бўлим очилган.

Ушбу бўлим Австрия ярим оролида жойлашган йўллардаги қийинчиликларни енгиб ўтишда автомобилнинг керакли куч бирлигини ҳисоблаш ишларини амалга оширади.

“Сўнгги икки йил ичида биз “Nissan Patrol” автомобилини саҳрода юришга қулайлаштириш усулларини ўргандик. Бунда автомобилнинг оғирлиги, тезлиги ва ҳаракат йўналишининг ўзаро таъсири борлигини аниқладик.

Албатта, двигателнинг тортиш кучи ҳамда ҳайдовчининг бошқарувчилик маҳоратини ҳам ҳисобга олиш лозим.

Биз бир вақтнинг ўзида саҳро шароитида юрадиган автомобилнинг тезлиги ва ҳаракат йўналишини стандартлаштириш орқали машинанинг белгиланган масофани қанча муддатда босиб ўтишига қараб, қанча туя кучи керак бўлишини аниқлаймиз”, дейди “Desert Camel Power” бўлими муҳандиси Жозеф ал-Ҳошим.

Аслида вазият бундан анча жиддийроқ. Янги куч бирлигини аниқлаш устида “Nissan” компаниясида фаолият юритувчи қатор мутахассислар қатнашишди.

Мутахассислар бирлашиб, туя кучи от кучидан кучлироқ эканини аниқлашди.

“Nissan” компанияси айни куч бирлигини Яқин Шарқдаги машиналарнинг кучини аниқлашда ишлатилишини маълум қилди.

Тахминларга кўра, бу кўрсаткичлар, куч бирликлари араб харидорларига тушунарлироқ бўлади.

Бундан ташқари, компания ҳисоб-китоб натижаларини туя кучини аниқлаш борасидаги шахсий тестларни ўтказишга розилик билдирган БАА стандартлаштириш марказига тақдим этди. Ушбу ҳисоб-китоблардан сўнг, расман “туя кучи” бирлигини тасдиқлаш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “Nissan” автомобиллардаги от кучини туя кучи билан алмаштирмоқчи