Ravon россиялик харидорларига Google смартфонларини совға қилади

Ravon россиялик харидорларига Google смартфонларини совға қилади
Ўзбекистоннинг Ravon автомобилсозлик компанияси россиялик ҳар бир харидорга Google смартфонини совға қилади, деб ёзади «Дарё» нашри. Корхона раҳбарияти ўзлари ишлаб чиқарган машиналар савдоси ҳажмини ошириш учун шундай усулдан фойдаланишга қарор қилди.

Ravon компанияси мутахассислари акция муваффақиятли кечиши ва истеъмолчилар талаби даражаси аҳамиятли тарзда ошишига умид қилмоқда.

Янги гаджетни россиялик харидорларнинг барчаси қўлга киритади. Google компанияси билан ҳамкорликда яратилган смартфон Ravon Online сервисига уланган, унинг ёрдамида техник хизмат кўрсатишга ёзилиш ва электрон китоб тутиш мумкин.

Аввалроқ Ravon компанияси Россия бозоридаги савдо ҳажмини 25 марта ошириш режаларини маълум қилган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар