Япониянинг Fuji Heavy Industries машинасозлик компанияси 1 апрелдан ўзининг номини Subaru номига ўзгартирди. Аввал бу ном автомобиль маркасига тегишли бўлганди, деб ёзади Кун.уз нашри.
"Компания номининг ўзгариши бу олдинга янги қадамдир. Албатта, биз йирик автомобилсозлик компаниялари билан рақобатлаша олмаймиз, бироқ хавфсиз, ҳайдашдан завқ берадиган машиналарни Япония ва АҚШ бозорига мўлжал олган ҳолда ишлаб чиқаришда давом этамиз", деб айтди компания раҳбари Ясуюки Ёсинага.
Subaru япон тилида Бузоқ юлдузлар туркумидаги Ҳулкар юлдузлар тўдасининг номини билдиради. Марка эмблемасида ҳам юлдузлар тасвирланган.
Компания 1953 йилда Nakajima Aircraft авиасозлик корпорациясининг парчаланиши натижасида ташкил топган. Компания 1958 йилдан бошлаб Subaru маркаси остида машиналар ишлаб чиқаришни бошлаган.
Японияда компанияга йилига 600 мингта автомобиль, жумладан Impreza, Forester, Legacy каби оммавий моделларни ишлаб чиқарадиган 2 та завод тегишли. Компания 2014 йилда 20-миллионинчи машинасини ишлаб чиқарганди.
Компания сотадиган атомобиллар миқдори Toyota сотадиган автомобиллар миқдорининг 9 дан бирини ташкил қилади. Компания ҳиссасига дунё автомобиль бозорининг бор-йўғи 1 фоиз улуши тўғри келади. Бироқ унинг соф даромади умумий харажатлардан 17,5 фоизни ташкил қилади ва бу Япония автомобилсозлик саноатида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин
Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади
Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди
Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди
Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди