12:39 / 03.04.2017
7 370

Дональд Трампнинг собиқ шахсий Ferrari F430 автомобили 270 минг долларга сотилди

Дональд Трампнинг собиқ шахсий Ferrari F430 автомобили 270 минг долларга сотилди
АҚШнинг Флорида штатида Auctions America кимошди савдо уйида мамлакат президенти Дональд Трампнинг собиқ Ferrari F430 автомобили номаълум кимса томонидан 270 минг долларга харид қилинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

АҚШ етакчисининг собиқ машинаси 1 апрель, шанба куни сотувга қўйилганди. Трамп Ferrari F430 автомобилини 2007 йили шахсий фойдаланиши учун сотиб олганди. Тўрт йил давомида 3,8 минг километр масофани босиб ўтганидан кейин АҚШ президенти уни сотиб юборди. Машинанинг кейинги эгаси ким экани маълум қилинмаган.

Бу каби автомобиль моделлари таниқли шахсларга тегишли бўлмаса, одатда босиб ўтган масофаси, ҳолати ва жиҳозланишига қараб 125–175 минг долларга сотилади.

Auctions America вакили

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Дональд Трампнинг собиқ шахсий Ferrari F430 автомобили 270 минг долларга сотилди