16 230
GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради
Ўзбекистон ва Жанубий Корея автомобилсозлик соҳасида тўққизта лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «UzDaily»га асосланиб «Kun» нашри хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея бизнес форуми якунлари бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармонлари автомобиль саноатида тўққизта лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестициявий шартномаларни имзолашди.
Лойиҳаларнинг нархи ва шартномаларнинг қиймати ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Қайд этишларича, ушбу шартномалар доирасида GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Аввалроқ GM Uzbekistan Т250 (Aveo) моделидаги автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
GM Powertrain Uzbekistan компанияси эса янги авлод автомобиль двигателлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиради. Шунингдек, Ўзбекистонда автомобиль трансмиссиялари ва бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди