GM Uzbekistan автокомпанияси 3 июндан бошлаб Lacetti-2 ва Cobalt автомобиллари учун хорижий пластик карточкалар орқали тўланадиган вариантлари нархларини пасайтирди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтидаги маьлумотга асосланиб Kun.uz хабар қилмоқда.
"2015 йилнинг 3 июнидан 31 декабригача «GM Uzbekistan» АЖ халқаро пластик карточкалар орқали тўлов қилинадиган Lacetti-2 ва Cobalt русумли автомобилларининг янги нархларини белгилади. Барча керакли маълумотларни «GM Uzbekistan» АЖ нинг расмий рўйхатдан ўтган дилерлик корхоналаридан, шунингдек, компаниянинг маълумот марказидан олишингиз мумкин", дейилади хабарда.
Aниқлик киритилишича, автомобилининг биринчи ва иккинчи позициялари учун ХПК бўйича нархлар 15 фоиз туширилган.
Бундан олдин Cobalt LS (биринчи позиция) нархи 32,619 млн сўм, Cobalt LT (иккинчи позиция) нархи 35,027 млн сўм, Lacetti SX (биринчи позиция) нархи 38,358 млн сўм, Lacetti CDX/M/T (иккинчи позиция) нархи 44,333 млн сўм қилиб белгиланганди.
Компания вакилининг кун.уз сайтига маълум қилишича, харидор биринчи тўловидан бир ой кечиктирмасдан жойлардаги салонлардан ўз машинасини олиб кетиши мумкин бўлади.
Компания маълумот маркази телефони: 141 77 77 “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
Париж-2024: Ҳасанбой Дўсматовнинг кейинги рақиби маълум бўлди
Трамп маҳбусларнинг алмаштирилиши АҚШ учун манфаатли бўлганига шубҳаланди