19:38 / 12.04.2017
8 629

Lincoln янги Navigator йўлтанламасини намойиш этди (Фото)

Lincoln янги Navigator йўлтанламасини намойиш этди (Фото)
Американинг Lincoln компанияси янги авлод Navigator йўлтанламасини намойиш қилди. Унинг жаҳон тақдимоти Нью Йоркдаги моторшоуда бўлиб ўтди. Модель ўтган йилги концепт-карни аниқ такрорлайди.

Янги «Навигатор» Ford F-150 шасси негизида ишлаб чиқилган, унинг кузови эса алюминийдан ясалган. Бу билан машина вазни салкам 91 кг енгиллашган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Улкан йўлтанламасни 3,5 литрли, EcoBoost битурбо V6 мотори ҳаракатга келтиради. Двигатель от кучи 385 от кучидан 456 от кучига ошган. Агрегат 10 босқичли АУҚ (автомат узатмалар қутиси) билан бирга ишлайди. Бунда, узатмани танлашда олд панелдаги махсус тугмалар босилади. Компания унинг динамик хусусияти ва ёқилғи сарфига доир маълумотларни ошкор қилганича йўқ.







Машина салонида 12 дюйм экранли рақамли ускуналар панели пайдо бўлган. SYNC 3 мультимедиа тизимининг янги катта экрани ҳам ўрнатилади. Бу тизим Apple CarPlay ва Android Auto иловаларини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, проекцион дисплей, 360 даражали камера, мослашувчан круиз-назорат, 30 хил массажли олд ўриндиқлар ҳамда 20та овоз кучайтиргичли Revel Ultima аудиотизими.

Унинг бошланғич тўплами 7 ўриндиқ билан таклиф этилади. Иккинчи қаторда 10 дюймли экранларга эга иккита кўнгилочар тизим бўлади. Салонда жами 6та USB-тирқишлар, 4та 12 вольтли ва битта 110 вольтли розеткалар бор.







Йўлтанламаснинг энг қиммати намунаси Black Label бўлади. Автомобиль савдолари шу йилнинг кузидан бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Lincoln янги Navigator йўлтанламасини намойиш этди (Фото)