Россиянинг Владивосток шаҳрида 16 апрель, якшанба куни дўстининг машинасини маст ҳолда бошқарган ўсмир 11 автомобилни шикастлади. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб Дарё хабар бермоқда.
«Воқеа жойига етиб келган йўл ҳаракати хавфсизлиги (ЙҲХ) ходимлари Toyota Crown автомобилини бошқарган 16 ёшли ҳайдовчи уйлар орасидаги тор йўлакда бошқарувни йўқотиб, йўл бўйида турган машиналар билан 8 та йўл-транспорт ҳодисасини содир этганини аниқлади. Натижада 11 автоулов шикастланган, жароҳатланганлар йўқ», – дейилади хабарда.
Олиб борилган экспертиза ўсмир алкоголь таъсири остида эканини аниқлади. 16 ёшли йигит бошқарган автомобиль унинг 1991 йилда туғилган дўстига тегишли эди.
«Полициянинг текширув материаллари вояга етмаганлар иши билан шуғулланадиган комиссияга юборилади ва у ерда тартиббузар ва унинг ота-онасига қўлланадиган жазо бўйича қарор чиқарилади. Ўсмирнинг ота-онаси, шунингдек, шикастланган машина эгаларига моддий зарарни қоплаб бериши керак бўлади», – дея аниқлик киритди Приморск ўлкаси бўйича ИИВ бошқармаси. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди