15:30 / 17.04.2017
12 617

GM Uzbekistan ишлаб чиқарилмаётган автомобиллар ҳақида ахборот берди

GM Uzbekistan ишлаб чиқарилмаётган автомобиллар ҳақида ахборот берди
GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Tico, Epica ва 2-авлод Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилганини маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.

«Tico, Epica ва 2-авлод Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган кўп сонли мурожаатлар туфайли, GM Uzbekistan АЖ маълум қиладики, Tico модели 2004 йилда ишлаб чиқаришдан олиб ташланган, Epica’ни ишлаб чиқариш 2012 йилдан тўхтатилган, 2-авлод Nexia’ни ишлаб чиқариш 2016 йил 1 августдан тўхтатилган», — деб ёзди компания ўз Facebook саҳифасида.

«Автомобилларнинг модель қаторлари, модификациялари, опциялари ва нархларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида GM Uzbekistan АЖ расмий сайтида ва Facebook’даги саҳифасида олдиндан хабардор қилади», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan ишлаб чиқарилмаётган автомобиллар ҳақида ахборот берди