09:36 / 26.04.2017
28 802

GM Uzbekistan ўзи ишлаб чиқарадиган автомобиллар ранглари ҳақидаги қизиқарли фактларни эълон қилди

GM Uzbekistan қўшма корхонаси ўзи ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг ранглар палитраси ҳақидаги баъзи фактларни эълон қилди, деб ёзади Дарё нашри.
GM Uzbekistan ўзи ишлаб чиқарадиган автомобиллар ранглари ҳақидаги қизиқарли фактларни эълон қилди
GM Uzbekistan автомобиллари ранг палитраси 12 та рангдан иборат.

Олтита энг оммабоп автомобиль бўёқлари барча рангларнинг 97 фоизини ташкил этади, булар — оқиш-кулранг, тўқ кулранг, кумуш ранг, сут ранги, кулранг-садаф ранг, қора.

GM стандартига мувофиқ, барча автомобилларнинг 3 фоиздан камроқ ҳиссаси тўғри келадиган ранглар ишлаб чиқаришдан чиқарилади. Шунга қарамай, мижозлар талабларини қондириш учун GM Uzbekistan ишлаб чиқаришда барча ранглар палитрасига эга.

Шу билан бирга, янги ранглар мажмуи жорий этилмоқда. Хусусан, 2016 йил сентябрдан «садаф ранг-жигарранг», шунингдек, қора, кулранг, қизил ва кўк рангнинг янги туслари киритилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan ўзи ишлаб чиқарадиган автомобиллар ранглари ҳақидаги қизиқарли фактларни эълон қилди