
Кейинги кунларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида ҳамда айрим сайтларда GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларнинг нархларини ошириши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Sputnik мухбири компания билан боғланди.
Компания ходимининг маълум қилишича, GM Uzbekistan ҳозирча автомобиллар нархларини ошириш борасида ҳеч қандай чора-тадбирни кўзда тутмаган.
Мухбир билан суҳбатлашган компания ходими автомобиллар нархлари ошиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини ҳамда компания билан боғлиқ ҳар қандай хабар GM Uzbekistanнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилинишини билдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар