date
views 9 175

Chevrolet Cruze ва Malibu’да смартфонни совитиш мумкин бўлади

Chevrolet Cruze ва Malibu’да смартфонни совитиш мумкин бўлади

Chevrolet Malibu ва Impala седанларининг ускуналари рўйхатидан 2016 йилда смартфонни совитувчи тизим ўрин олади. Бу ҳақда «Motor.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди. Жорий йилда эса ушбу функция янги авлод Cruze ва Volt автомобилларида дебют қилади.

Бундай функция олд панелида телефонни симсиз қувватлантириш ускунаси ўрнатилган автомобилларда таклиф этилади. Бунинг учун олд панелда катта ўзгариш қилинмаган — шунчаки симсиз қувватлантиргич ўрнатилган қути кондиционер тизими билан бирлаштирилган.

Тизим автоматик тарзда ёнади — ҳайдовчи ҳар сафар автомобилнинг иқлимий қурилмасида ҳароратни пасайтирганда смартфонни совитиш тизими ҳам ишга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Chevrolet Cruze ва Malibu’да смартфонни совитиш мумкин бўлади