1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари миллий валюта - сўмда сотилиши йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Sharh.uz.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майда ПҚ-3010-сонли ""Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган.
Қарорнинг 1-бандида "Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" АКнинг 2017 йил 1 июндан ички бозорда "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг барча турдаги енгил автомобилларини миллий валюта - сўмда сотиш борасидаги таклифи маъқуллансин" дейилади.
2-бандида 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган. Шунинг соҳадаги эҳтиёт қисмлар экспортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.
Қарор ижроси учун Бош вазир А.Арипов масъул этиб белгиланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)