21:26 / 30.05.2017
8 472

«GM Uzbekistan» 1 июндан автомобилларни етказиб беришга доир шартномалар тузиш жараёнини тиклайди

«GM Uzbekistan» 1 июндан автомобилларни етказиб беришга доир шартномалар тузиш жараёнини тиклайди
«GM Uzbekistan» АЖ жорий йилнинг 1 июнидан автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш жараёнини тиклайди. Бу ҳақида «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди.

Ёзнинг биринчи кунидан янги шартномаларни расмийлаштириш фақат миллий валютада амалга оширилади, бу енгил автомобилларнинг барча турларига тааллуқли. Бундан аввал тузилган шартномалар шартлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, «GM Uzbekistan» билан шартнома тузиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилганди. Компания 29-31 май кунлари шартномалар, тўловлар инвентаризациясини ўктазади, шунингдек шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва маълумотларни янгилаш электрон тизимини қайта ишга туширади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «GM Uzbekistan» 1 июндан автомобилларни етказиб беришга доир шартномалар тузиш жараёнини тиклайди