GM Uzbekistan АЖда ишлаб чиқарилувчи автомобилларнинг янги нархлари маълум бўлди.
Аввалроқ GM Uzbekistan АЖ 1 июндан ўзи ишлаб чиқарадиган автомобиллар нархини оширишни режалаштиргани, нархлар 25-30 фоизга ошиши тахмин қилинаётгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ Кун.uz мухбирининг автосалонлардан биридан олган ҳамда нархлар кўрсатилган маълумотда уларнинг ўсиши анча катта эканини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан 1 июндан бошлаб GM Uzbekistan барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади. Шу сабабли ҳам бир қатор автомобилларнинг апрель ойи охиридаги ва янги жадвалдаги нархларини сўмда келтириб ўтамиз.
Демак, янги нархларга қараганда, апрель охирларида “Дамас”нинг DLX модификацияси 33 млн 463 минг сўм турган бўлса, янги нархи – 44 млн 330 минг сўм.
“Матиз”нинг ML30Kt0 модели 34 млн 69 минг сўм турган бўлса, MX с/к V54’да янги нархи – 45 млн 102 минг сўм.
Спарк LT A/T 46 млн 232 минг сўм турган бўлса, янги нархи – 69 млн 218 минг сўм.
Нексия 3 – LTZ А/Т 62 млн 800 минг сўм турган бўлса, янги нархи – 78 млн 834 минг.
Кобальт LTZ А/Т – аввалги нархи 79 млн 569 минг сўм эди, янги нархи – 88 млн 715 минг.
Ласетти CDX А/Т – аввалги нархи 81 млн сўм эди, янги нархи – 119 млн 274 минг сўм бўлди.
Орландо LTZ А/Т – аввалги нархи 96 млн сўм, янги нархи – 124 млн 436 минг сўм.
Каптива 2,4 LTZ – аввалги нархи тахминан 150 миллион сўм атрофида, янги нархи – 209 млн 987 минг сўм.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, нархлар харидни амалга оширган кундаги АҚШ долларининг давлат курси бўйича ҳисобланади. Бундан ташқари, GM Uzbekistan автомобиллари энди фақат сўмда сотилади, лекин нархлар долларга боғланган. Долларнинг расмий курси ўзгаришига қараб, автомобилларнинг нархи ҳам ҳар ҳафта ўзгариб туради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади