Электрокарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компанияси акциядорлар мажлиси доирасида қимматли қоғозлар эгаларига янги ихчам кроссовер тизерини намойиш қилди. Ҳозирча, унинг Model Y деб аталиши маълум. Тизер суратини InsideEVs эълон қилди.
Шу билан бирга, янги электромобилнинг техник тафсилотлари ҳам ошкор қилинмаган. Tesla раҳбари Илон Маскнинг сўзларига кўра, кроссовер Model 3 платформасида барпо этилмайди. Чунки, унинг фикрича, Model S негизида Model X электрокарини ишлаб чиқиш хато бўлган.
Маск қайд этганидек, Tesla Model Y’нинг серияли намунаси 2019 йилда пайдо бўлади. Унинг тахминича, йўлтанламасга бўлган талаб Model 3 талабидан ортиб кетади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Tesla Model Y эшиклари тепага очиладиган бўлиши эҳтимол. Бу каби эшиклар Model X’да ҳам қўлланилади. Бундан ташқари, у янги авлод автопилотига эга бўлади.
Tesla компанияси режаларига, шунингдек, бир нечта янги электрокарларни ишлаб чиқиш киради. Хусусан, компания Roadster моделини тиклашни, юк машинаси ва шаҳар электробусини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади