date
views 15 218

Германияда дунёдаги энг қиммат BMW M1 автомобили сотувга қўйилди

Германияда дунёдаги энг қиммат BMW M1 автомобили сотувга қўйилди

Германияда 1981 йилда ишлаб чиқарилган ноёб BMW M1 автомобили сотувга қўйилди, бу автомобиль 965 минг долларга баҳоланди. Evo нашрининг маълум қилишича, бу автомобиль бозордаги кўпчилик шундай машиналардан деярли икки марта қимматроқни ташкил қилади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Ҳаммаси бўлиб M1 моделидан 453 дона ишлаб чиқарилган, бироқ улардан уч донасигина кулранг Polaris Silver рангига бўялган. Улардан бири завод прототипи ҳисобланади, иккинчиси “Формула-1” автопойгаси бош промоутери Берни Экклстоуннинг, учинчиси эса франциялик бир номаълум кишининг буюртмаси билан тайёрланган. Айнан шу учинчи М1 сотувга қўйилди.

Автомобиль бор-йўғи 17,5 минг км босиб ўтган ҳамда тўлиқ оригинал ҳолатда ва барча қисмлари асл ҳолича сақланиб қолган.

Ушбу орқа приводли спорткар 277 от кучига эга олти цилиндрли, 3,5 литрли двигатель ва 6 поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Автомобиль 0 дан 100 км тезликккача тахминан 6 секундда эришади. Автомобилнинг максимал тезлиги соатига 260 км.ни ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Германияда дунёдаги энг қиммат BMW M1 автомобили сотувга қўйилди