Ravon‘нинг россиялик дилерларига рестайлинг қилинган Gentra машиналари етказиб берила бошланди.
Моделнинг ичи янгиланган. Седаннинг олд панели ва салон қопламаси ўзгарган, янги асбоблар панели ва аудиотизим пайдо бўлган. Бундан ташқари, Ravon’нинг Россиядаги офисида Gentra ЭРА-Глонасс фавқулотда жавоб бериш тизими билан жиҳозлангани маълум қилинди.
Ravon бренди остида Chevrolet’нинг аввалги авлоддаги моделлари ишлаб чиқарилади. Gentra модели Lacetti’нинг ташқи кўриниши ўзгартирилган нусхаси ҳисобланади. Россияга у 1,5 литр ҳажмли 107 от кучига эга бензинли двигатель билан етказилади, мотор 5 поғонали механик ва 6 диапазонли "автоматик" узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди.
Ўтган ой Ravon Gentra’нинг нархи анча тушганди. Агар аввал седан 629000 рублдан 809000 рублгача турган бўлса, эндиликда унинг нархи 539000 рублдан 669000 рублгачани ташкил қилмоқда. Марка матбуот хизматида маълум қилинишича, машина нархини ошириш режалаштирилмаган.
Gentra’нинг базавий комплектациясида ABS тизими, иккита хавфсизлик ёстиқчаси, кондиционер, туманга қарши чироқлар ва ташқи ойналар иситгичи мавжуд. Моделнинг топ версиясида аудиотизим, ойна тозалагичлар туриш ҳудудида олд ойна иситилиши, ҳайдовчи ўриндиғида бел тиргаги кўзда тутилган.
Россияда Ravon машиналари савдоси апрелда мартга нисбатан 26,7 фоизга, майда эса 45 фоизга ошган.
Европа бизнеси уюшмаси маълумотларига кўра, Россияда жорий йилнинг январидан майигача Ravon автомобилидан 3707 та дона сотилган. Gentra’дан ташқари, Россияда Nexia R3 (аввалги Aveo), R4 (Cobalt) ва R2 (аввалги авлоддаги Spark) сотилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин