Volkswagen концерни таркибига кирувчи, спорт машиналари ишлаб чиқарувчи Porsche компанияси савдолар бўйича тарихий рекорд ўрнатди. Жорий ярим йил натижаларига кўра, компания 126497 дона машина сотган.
Ушбу натижалар 2017 йилнинг 1-яримйиллигига якун ясаш учун чоп этилган. Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилгидан 7 фоизга кўпроқни ташкил қилган.
Компания савдо ҳажмида асосий улуш Macan моделига тегишли бўлган. 2-ўринни эса Cayenne модели эгаллаган. Бу машинадан 1-яримйилликда 35601 дона сотилган.
Бу орада Deutsche Welle нашрининг маълум қилишича, компания "дизель можароси"га аралашган бўлиши мумкин. Штутгарт прокуратураси тахминича, компания Volkswagen’нинг чиқинди газлар билан боғлиқ фирибгарликларига аралашган бўлиши мумкин. Нашрнинг таъкидлашича, компанияда чиқинди газлар билан боғлиқ фирибгарликлар ва ноҳалол рекламага йўл қўйилган бўлиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»