Автопилот тартибида бўлган Tesla машинаси Миннесота штатида йўл-транспорт ҳодисасига йўлиқиши оқибатида 5 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб Дарё хабар бермоқда.
Star Tribune нашрига кўра, Миннеаполис яқинида яшовчи Дэвид Кларк бошқарган ва автопилот тартибида бўлган Tesla ҳаракатланиш чоғи бирданига тезлашган ҳамда йўл четига чиқиб кетган. Шундан сўнг трасса ёнидаги ботқоқликка ағдарилган.
Машинада 4 нафар йўловчи бор эди. Уларнинг барчаси ва ҳайдовчи жароҳатланди. Полиция текширув олиб борилишини маълум қилди.
Ўз навбатида, Tesla компанияси ҳайдовчининг сўзларини шубҳа остига олди ва ЙТҲдан аввал автопилот функцияси нотўғри ишлаган деб ҳисоблашга «асос йўқлиги»ни билдирди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди