22:22 / 19.07.2017
9 423

Lada Vesta’нинг универсал версияси қишгача сотувга чиқарилади

Lada Vesta’нинг универсал версияси қишгача сотувга чиқарилади
Lada Vesta SW универсалининг йўлтанламас версияси — Cross Россияда 2017 йилнинг октябрь—ноябрь ойларида сотувга чиқарилади. «Мотор» хабарига кўра, бу ҳақда «АвтоВАЗ» президенти Николя Мор маълум қилган.

Lada Vesta SW Cross тахминан октябрь—ноябрь ойларида, йилнинг сўнгги чорагида сотувга чиқарилади. Бироқ ҳозирча аниқ бир санани айта олмаймиз. Нархларни ҳам кузда билиб оласиз», — деди Мор.

«АвтоВАЗ» Lada Vesta’нинг универсал версияси — SW ҳамда унинг йўлтанламас Cross-кўриниши тақдимотини июнь ойида ўтказган эди.

Universalнинг багаж ҳажми — орқа ўриндиқлар тушириб қўйилган ҳолатда 825 литрни, кўтариб қўйилган ҳолатда эса 480 литрни ташкил этади.

«АвтоВАЗ» Vesta SW Cross учун алоҳида интерьер безаклари, ускуналар панели ҳамда марказий консол ишлаб чиққан.

Янги автомобиль, шунингдек, иккинчи қатор ўриндиқларини иситиш тизими, бешинчи эшикни очиш учун бешинчи эшикка ўрнатилган махсус тугма ва бошқа қулайликлар билан таъминланган.

Манба: «Дарё» нашри.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Lada Vesta’нинг универсал версияси қишгача сотувга чиқарилади