21:18 / 03.08.2017
6 931

«GM Uzbekistan» АЖ нинг автомобилларни сотиш давомидаги товламачилик ҳақида хабар тарқалишига муносабати

«GM Uzbekistan» АЖ нинг автомобилларни сотиш давомидаги товламачилик ҳақида хабар тарқалишига муносабати
Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига берилган эгаси ёзилган сертификатлардан фойдаланиш йўли билан «GM Uzbekistan» АЖ нинг автомобилларини сотиш давомида товламачилик билан шуғулланган «Сирдарёавтотеххизмат» МЧЖ нинг ходими Абдумурод Хакбердиевнинг ушланиши ҳақидаги янгилик хабари тарқалиши муносабати билан, қуйидагиларни билдирамиз, деб баёнот бермоқда «GM Uzbekistan» АЖ.

«GM Uzbekistan» АЖ коррупциянинг ҳар қандай ҳолатларини қатъий қоралайди ва корхонамизнинг фаолиятига дахлдор бўлган ва автомобилларни сотиш жараёнида ноқонуний бойлик орттиришга интилган ҳар қандай мансабдор шахсга ёки ташкилотга нисбатан ўзининг муросасиз йўл тутиши ҳақида эълон қилади.

Биз томонимиздан коррупция ҳолатлари намоён бўлишининг олдини олиш бўйича бир қатор чоралар кўрилган, улар институционал хусусиятдаги чораларни ҳам (янги савдо тизими, шартномани олиш учун буюртмаларни электрон рўйхатга олиш киритилиши, автомобилларни тақсимлашда шаффофликни таъминлаш ва ҳоказо), ташкилий масалаларни, жумладан GM Uzbekistan ва дилерлик корхоналарининг барча ходимлари ичида кенг тушунтириш ишларини амалга оширишни ҳам ўз ичига олади.

Корхнамизнинг ва барча дилерлик ташкилотларининг ҳар бир ходими ноқонуний бойлик орттириш мақсадида коррупция ва товламачиликнинг ҳар қандай ҳолатлари юзага келишига йўл қўймаслик бўйича ёзма мажбуриятларни ўз зиммасига олган.

Автомобилларни сотиш соҳасида банд бўлган ташкилотлар билан индивидуал дилерлик битимларига тегишли мажбуриятлар киритилган.

Ушбу қоидалар ноқонуний бойлик орттириш усулларидан фойдаланишнинг бирор-бир ҳолатлари аниқланиши ҳолатида турли жавобгарлик чораларини, шу жумладан барча шартнома мажбуриятларининг бекор қилинишини кўзда тутади.

Ушбу ҳолат бўйича эса, Абдумурод Хакбердиев, дилерлик ташкилотларининг барча ходимлари каби, 2017 йил январь ойида коррупцияга қарши курашиш соҳасида барча қонунчилик меъёрларига риоя қилиш мажбуриятини имзолаган ва ёзма шаклида ўз зиммасига олганлигини алоҳида таъкидламоқчимиз. Бунга қарамай, ушбу шахс, афтидан, ўзининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатларининг жиддийлигини ва жиноий ҳаракатлари учун жазо муқаррарлигини охиригача англаб етмаган.

Шу билан бирга, битта маълум шахснинг ҳаракатлари хусусий ҳолатт эканлигини, ва зинҳор «GM Uzbekistan» АЖ автомобилларини сотишнинг бутун тизимига тааллуқли бўла олмаслигини таъкидлаймиз. Фаолиятимизнинг барча жиҳатларини қатъий қонунчилик доирасида амалга ошириш компаниямиз учун энг муҳим устувор жиҳат бўлиб, ундан ҳар қандай четлашувларга қатъий чек қўйилади.

Шу муносабатда, «GM Uzbekistan» АЖ ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларига ушбу салбий воқеанинг барча ҳолатларини тўлиқ тергов қилишни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр.

Айни пайтда, шуни эслатамизки, «GM Uzbekistan» АЖ ва дилерлик корхоналарининг ходимлари томонидан при реализации автомобилларни сотиш пайтида ҳар қандай ноқонуний ҳаракатлар, у ёки бу ҳаракатлари учун қўшимча ноқонуний пул маблағларини ундиришга уринишнинг ҳар қандай ҳолатларида дарҳол бизга 147-14-14 ишонч телефони орқали билдириш ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишни сўраймиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «GM Uzbekistan» АЖ нинг автомобилларни сотиш давомидаги товламачилик ҳақида хабар тарқалишига муносабати