20:06 / 05.08.2017
6 750

General Motors жаҳон бўйича 800 минг автомобилини чақириб олади

General Motors жаҳон бўйича 800 минг автомобилини чақириб олади
Американинг General Motors автомобиль концерни жаҳон бўйича тарқалган 800 мингга яқин Chevrolet Silverado 1500 ва GMC Sierra 1500 автомобилларини рулдаги муаммолари сабаб чақириб олади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб, «Дарё» нашри хабар берди.

АҚШдаги йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компания 2014 йилда чиққан моделларининг рул қисмидаги электр кучайтиргичлар вақтинчалик, айниқса, паст тезликдаги ҳаракатда манёврларни бажаришда издан чиқиши мумкинлигини маълум қилди.

Мазкур жараён доирасида АҚШдаги 690 минг, Канададаги 80 минг ва бошқа бозорлардаги 25 минг ушбу моделдаги автомобиллар чақириб олинади. Муаммони ҳал қилиш учун GM диллерлари дастурий таъминотни қайта ўрнатишади.

General Motors вакилларининг сўзларига кўра, муҳандислар янги моделларни ишлаб чиқаришда бир нечта ўргартиришларни амалга оширган бўлиб, бу кучайтиргичнинг ўчишига олиб келадиган кучланишнинг пасайишини бартараф этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » General Motors жаҳон бўйича 800 минг автомобилини чақириб олади