
22 августдан бошлаб ҳар йили ўтказиладиган профилактик ишлар муносабати билан GM Uzbekistan АЖнинг Асака шаҳридаги заводи вақтинча ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди, деб ёзмоқда Уз24.
Компания хабарида таъкидланишича, тайёр маҳсулотни етказиб бериш ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилади. Профилактика ишлари олдиндан тузилган шартнома графикларига таъсир ўтказмайди.
Завод фаолияти 2017 йил 11 сентябрдан қайта йўлга қўйилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар