Минскда Беларусда ишлаб чиқарилган илк электромобилнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Машинани Беларусь бош вазири ўринбосари Владимир Семашко синовдан ўтказди.
Ҳукумат матбуот хизмати маълумотларига кўра, Беларуснинг илк электромобили мамлакат фанлар академияси томондан тақдим қилинган. “Автомобиль ҳаракатчан, яхши тезлашади. Анчадан бери автомат узатмалар қутисига эга автомобилда юраман. Фарқни сезмадим”, деб айтган Семашко.
“Олдингизда электромобилларга хос барча кўрсаткичлар, ташқи кўриниш ва электр қисмларга эга тажрибавий нусха турибди. Биз уни бу йўналишда тажрибага эга бошқа компанияларни жалб қилган ҳолда яратдик”, деб айтган Бирлашган машинасозлик институти бош директори Сергей Поддубко.
Семашконинг айтишича, ҳозирча Беларусь электромобилининг юриш захираси унча кўп эмас, у 100-150 км ни ташкил қилади. “Бироқ барча нарса такомиллашади. Литий батареялар ҳам, суперконденсаторлар ҳам ривожланади. Биз суперконденсаторларни ўзлаштириш вазифасини олдимизга қўймоқдамиз”, деб айтган Семашко.
Унинг фикрича, келажак электромобиллар ортида. “Бу авваламбор экология масаласидир. Иккинчи масала – иқтисод. Ушбу автомобилни 100 км га қувватлаш бугунги юқори нарх-наволаримизда бор-йўғи 2-3 Беларусь рублини (1-1,5 доллар) ташкил қилади. Бу унча кўп эмас”, деб айтган Семашко ва машинанинг энергия сарфлашдаги тежамкорлигига эътибор қаратган.
Маълум қилинишича, машинанинг серияли ишлаб чиқарилиши янги қурилаётган “БелДжи” заводида йўлга қўйилиши мумкин.
Таъкидланишича, машина двигатели қуввати 80 от кучини ёки тахминан 60 киловаттни ташкил қилади, бу эса шаҳарда ҳаракатланиш учун етарлидир. Максимал тезлиги соатига 110 км. Ушбу электромобиль Хитойнинг GeelySC7 машинаси негизида яратилган. Машинанинг нархи маълум қилинмаган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди