Илон Маск Лон-Анжелесдаги туннелда Tesla Model S электромобилини тақдим этди

  • 30 август 2017, 16:45
  • 4 475
  • Авто
  • Илон Маск Лон-Анжелесдаги туннелда Tesla Model S электромобилини тақдим этди
    Tesla ҳамда SpaceX асосчиси Илон Маск 28 август куни ўзининг The Boring Company компанияси томонидан Лос-Анжелес яқинида қазиган туннелида Tesla Model S’ни тақдим этди, Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» ёзмоқда.

    Лос-Анжелес остидан ўтувчи туннель йўлларда автомобиллар тирбандлигини айланиб ўтиш имконини беради. Маскнинг фикрига кўра, автомобиль махсус лифт ёрдамида ер остига тушиши, у ерда эса магнит рельслари орқали соатига 200 километр тезликда ҳаракатланадиган махсус аравага ўрнашиши керак бўлади.

    Туннелларни қуриш фикри Маскда 2016 йилнинг охирида пайдо бўлган. Аввалига барча Маск ҳазиллашмоқда дея ўйлади, бироқ кўп ўтмасдан Маскнинг The Boring Company компанияси Лос-Анжелес яқинидаги Хоторн шаҳрида туннель қазишни бошлади. Август ойида расмийлар уч километрдан ортиқ синов туннелига рухсат беришди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Илон Маск Лон-Анжелесдаги туннелда Tesla Model S электромобилини тақдим этди