Британиялик Кевин Никс дунёдаги энг тезюрар ғилдиракли уйни қурди. Шимолий Ёркширдаги Элвингтон аэродромининг парвоз йўлагида у ғилдиракли уйини 155,8 километр/соат тезликка қадар ҳайдади. Бу ўзининг олдинги рекордидан 13 километр/соатга тезроқ демакдир. Ғилдиракли уйнинг ҳаракати тасвирланган видео Barcroft Cars’нинг YouTube’даги каналига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Мотор» нашрига таяниб «Дарё» ёзмоқда.
Аввалига Никс машинани соатига 160 километрга қадар ҳайдашни режалаштирган, бироқ кучли шамол ва об-ҳавонинг ёмонлиги унга халақит берган.
Никснинг ғилдиракли уйи — 2,8 литрли V6 двигатели ўнатилган Volkswagen Passat бўлиб, унинг кузови металл каркаслар ёрдамида ёғоч уйга ўзгартирилган. Ушбу икки тонналик конструкция тезроқ ҳакатланиши учун Кевин қисқа муддатга 275 от кучига тенг қувватни берувчи қўшимча 200 кучли азот оксиди тизимига эга двигателни ўрнатган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас