Nissan компанияси 2018 йилнинг январида Европада сотувга чиқувчи Leaf номли янги авлод электромобилини намойиш этди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Электромобиль 150 кучли электрмотор ва 378 километргача заряд олмай юриш имконини берувчи 40 кВт/с батареяга эга бўлади. Аккумуляторнинг тўлиқ зарядланиш вақти электр тармоғи кучига қараб 8-16 соатни ташкил қилади, батареяни 40 дақиқада 80 фоизгача зарядлаш мумкин. Бундан ташқари, электрохэтчбек энергия манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин ва зарурат туғилганда электрни уй тармоғига узатиши мумкин.
Янги Nissan Leaf электромобили катта йўлда бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётганда машина бошқарувини ўз зиммасига олувчи ProPilot технологияси ҳамда электромобилни мастақил равишда автотураргоҳга жойлай олувчи ProPilot Park тизимини олади.
Янги автомобиль дизайни 2015 йилда Токиодаги автосалонда намойиш қилинган Nissan IDS коцепт-кари услубида ишланган, бироқ электромобилнинг энг ўзига хос жиҳати радиаторнинг кўк панжараси бўлди. Салонда ҳам кўк чизгилардан фойдаланилган - япон авто ишлаб чиқарувчиси ўз электромобилларининг экстерьер ва интерьерига урғу беришда шу рангни қўллайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас