12:48 / 15.09.2017
22 117

Диққат!!! Онлайн-аукционда илк “чиройли авторақам” сотилди!

Диққат!!! Онлайн-аукционда илк “чиройли авторақам” сотилди!
Бугунги кунда “чиройли рақамлар” мавзусидаги муҳокамалар бироз сусайгандек кўринади. Бунга сабаб сифатида рақамларнинг нархлари анчагина қимматлигини асос қилиб кўрсатиш мумкин.

Кеча, 14 сентябрь куни соат 15:24 да Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимида авторақамни сотиш бўйича биринчи битим тузилди. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, электрон савдолар якунига кўра, Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобиль рақами 7 563 637,50 сўмга сотилган. Лотнинг бошланғич нархи 7 488 750 сўмни ташкил этган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим.

Республика товар-хомашё биржасининг маълумотига кўра, айни пайтда биржанинг “avtoraqam.uzex.uz” савдо тизимига 841 та давлат рақами белгилари, шу жумладан 635 та — жисмоний шахслар ва 206 та — юридик шахслар учун жойлаштирилган.

Республикамизнинг барча ҳудудларида аукционга қўйилаётган авторақамларининг сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аукционларни якунлаш муддати сотувчининг талабномаси қўйилган пайтдан бошлаб энг камида уч иш кунини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Диққат!!! Онлайн-аукционда илк “чиройли авторақам” сотилди!