
Ҳодиса «Буюк Ипак йўли» метро бекати яқинидаги автобус бекатида юз берган. Воқеа жойидан олинган фотосуратлар ижтимоий тармоқлар, мессенжерларда эълон қилинди.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан «Nuz.uz»га маълум қилишларича, аланга автобуснинг мотор бўлмасида келиб чиқиб, сўнг салоннинг орқа қисмига ўтган. «Ўт ўчирувчилар оловни тезда ўчиришга муваффақ бўлган», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Йўловчилар ва ҳайдовчи автобусни тезда тарк этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар