Mitsubishi компанияси Evolution сериясини янгилаш ҳақида қарор қабул қилди – янги электр кроссовери шу ном остида тақдим этилди. Автомобиль концепти e-Evolution номини олди ҳамда Токиодаги автосалонда намойиш этилди, деб хабар бермоқда Autonews.ru. Компания янгиликка «йўлтанламаслар эволюцияси» деб изоҳ берди, у «Mitsubishi Motors’нинг янги йўналишини» намойиш этиб беради.
Купесифат кроссовер келажакда янги Nissan Juke’га рақобатчилик қилади. Компания муҳандислари аксарият техник ечимларни япон брендининг серияли моделларида қўллашни мўлжаллашмоқда.
Автомобиль футуристик дизайн, катта ғилдирак дисклари, нурдиодли оптика, ён томондаги кўзгуларнинг ўрнига камералар ҳамда кузов тиргагида яширилган эшик тутқичларига эга. Компаниядан таъкидлашларича, автомобиль «ўзида тўла узатма ҳамда илғор сунъий идрок технологиясига эга электр трансмиссияни бирлаштирди».
Кроссовер учта электромотор билан жиҳозланади – биттаси олдинда ва иккитаси орқади. Шунингдек, прототипда Mitsubishi S-AWC тўла узатмали тизими бор. Янгиликнинг барча динамик хусусиятлари сир сақланмоқда. Ярим автоматлаштирилган бошқарув тизими ўз ичига махсус датчиклар ҳамда камераларни қамраб олади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди