Mercedes-Benz брендига эгалик қилувчи Daimler AG’нинг япон бўлинмаси - Mitsubishi Fuso Truck and Bus Corporation (MFTBC) компанияси чоршанба, 25 октябрь куни Tokyo Motor Show автосалони доирасида дунёдаги биринчи оғир электр юк машинаси концептини тақдим этди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Машина E-Fuso Vision One номини олди. 23 тонналик электр юк машинасининг бир зарядда юриш масофаси 350 км.га етади. Таъкидланишича, унинг юк кўтариш имконияти тахминан 11 тоннани ташкил қилади.
Шу тариқа, Daimler 26 октябрь куни Semi электр юк машинасини тақдим этишни режалаштирган, бироқ Model 3 билан боғлиқ муаммолар туфайли тақдимотни 16 ноябрга қолдирган Tesla’ни ортда қолдирди. Илон Маскнинг компанияси тахминича, янги машина юриш захираси 320-480 км.ни ташкил қилади.
E-FUSO Vision One’нинг серияли ишлаб чиқарилиши тўрт йил давомида бошланиши лозим. Daimler Япония, АҚШ ва Европа бозорларига киришни мўлжаллаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди