14:52 / 08.10.2015
10 386

Ravon машиналарига бағишланган биринчи видеоролик чиқди

Ravon машиналарига бағишланган биринчи видеоролик чиқди
Россия телеканаллари орқали янги Ravon брендидаги автомобиллар реклама қилинмоқда. Дастлабки видеоролик аллақачон интернетга жойлаштирилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Россиялик журналистларнинг ёзишича, General Motors Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни айланиб ўтиш учун бундай ребрендингга қўл урди. Энди у Россиядаги ишлаб чиқаришини ёпиб, Ўзбекистондан етказиладиган машиналар оқимини янада кучайтириш кутилмоқда.

Россияда General Motors’нинг машиналари Daewoo бренди остида сотилаётган камдан-кам мамлакатлардан бири эди. Эндиликда бу бренд бозордан тўлиқ чиқиб кетади.


video

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Ravon машиналарига бағишланган биринчи видеоролик чиқди
[/banner_pushhouse