Россия автомобиллар бозорида 2017 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида янги енгил автомобилнинг ўртача нархи 1,33 млн рублни ташкил қилди. Бу давр ичида хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар ўртача нархи 1,54 млн рублни, Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларники эса 0,58 млн рублни ташкил қилди.
“АВТОСТАТ” таҳлилий агентлиги мутахассислари томонидан жорий йилнинг дастлабки 9 ойи ҳисобга олинган ҳолда тузилган рейтингга 500 донадан кўпроқ автомобиль сотган 40 та марка кирди. Таъкидлаш керакки, ҳар бир моделнинг ҳам қиммат, ҳам арзон модификациялари ҳисобга олинган.
Тадқиқот натижасига кўра, Land Rover автомобиллари энг юқори ўртача нархга эга бўлган – 5,68 млн рубль. Мутахассисларнинг фикрича, премиум-сегмент автомобилларига нархлар 2,7 млн рублдан 5,7 млн рублгача оралиқда тебранади.
Бундан ташқари, оммабоп сегментга тааллуқли бўлган бир қатор маркаларнинг ўртача нархи Россия бўйича ўртача нархлардан юқорироқ туради. Булар Honda (2,27 млн руб.), Toyota (2,26 млн руб.), Subaru (2,18 млн руб.), Mitsubishi (1,95 млн руб.) ва бошқалар.
Арзон нархдаги автомобиллар сегментини Япониянинг Datsun (0,53 млн руб.), Ўзбекистоннинг Ravon (0,54 млн руб.), Россиянинг LADA (0,56 млн руб.) маркалари якунламоқда. Бу маркалар автомобиллари ўртача нархлар бўйича Россия бозорида энг арзонлари ҳисобланади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди