19:21 / 08.11.2017
6 249

Uber учар таксиларни бошқариш марказини яратиш учун NASA билан шартнома тузди

Uber учар таксиларни бошқариш марказини яратиш учун NASA билан шартнома тузди
Uber компанияси NASA билан шартнома имзолади — келишувга мувофиқ, космик агентлик учар таксиларни бошқариш учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бу ҳақда Uber Elevate сервисининг 8 ноябрь куни Лиссабонда бўлиб ўтган тақдимотида маълум қилинди. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Шартнома бўйича, NASA шаҳар ҳаво кенгликларида ҳаракат қилувчи юзлаб ёки минглаб учар қурилмаларни кузатиш ва бошқариш муаммосини ҳал қилиши лозим. Такси йўналишларини шундай белгилаш керакки, улар аэропортлар ва мавжуд диспетчерлик хизматларининг ишига халал бермаслиги лозим.

Тақдимотда Uber йўловчилари конвертоплан тамойили асосида парвоз қилувчи учар қурилмадан фойдаланаётгани акс этган видеороликни намойиш этди — қурилма қанотларидаги винтлар дастлаб машинани юқорига кўтаради, сўнг бурилиб, уни худди самолёт каби олдинга юргизади.

Uber вакилларининг қайд этишича, компания учар қурилмаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди, балки улар учун зарур инфратузилмани тайёрлайди. Бу масалада компания ҳамкори бўлиши мумкин бўлганлар орасида Boeing, Embraer, Mooney ва Bell Helicopter бор.

Uber Elevate’нинг илк синови 2020 йили Лос-Анжелесда ўтказилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Uber учар таксиларни бошқариш марказини яратиш учун NASA билан шартнома тузди