Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва Volkswagen AG”концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасида Volkswagen Amarok пикапларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Лойиҳа 2018-2019 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.
JV MAN Auto-Uzbekistan Марказий Осиёдаги MAN русумидаги юк ва йўловчи ташишга ихтисослашган транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. 2009 йилнинг август ойида ташкил этилган компания Самарқанд вилоятида жойлашган.
JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон — Германия қўшма корхонаси ҳозирда 15 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариш қувватига эга замонавий MAN тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқармоқда. Компания, шунингдек, автобуслар, юк, бетон қорувчи, сув ташишга ихтисослашган машиналар каби 50 турдаги махсус техникаларни ишлаб чиқаради.
Бош қароргоҳи Германиянинг Вольфсбург шаҳрида жойлашган Volkswagen AG дунёдаги етакчи йирик автомобилсозлик концернларидан бири саналади. Компания 2016 йилда дунё бўйича 10,3 миллионтадан кўпроқ автомобиль сотган.
Концерн дунёга машҳур 20 брендни ўзида бирлаштирган: Volkswagen, Audi, Seat, Skoda, Bentley, Bugatti, Lamborghini, Porsche, Ducati, Volkswagen, Scania ва MAN шулар сирасидандир.
Концерннинг моделлар қатори мотоцикллардан тортиб, арзон нархлардаги ихчам ва ҳашаматли автомобиллар, автобуслар ва оғир юк машиналарини қамраб олган.
Volkswagen Amarok ўрта ўлчамдаги пикап бўлиб, ўзида юқори аниқликдаги бошқарувчанлик, катта юк кўтарувчанлик жиҳатлари, 4MOTION тўлиқ приводли тизим, 8 поғонали узатмалар қутиси ва ушбу тоифадаги машиналар учун энг кучли 3 литрли V6 TDI двигателини мужассамлаштирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди