date
views 6 519

Alibaba исталган автомобилни синовдан ўтказиш имконини берадиган сервисни ишга туширади

Alibaba исталган автомобилни синовдан ўтказиш имконини берадиган сервисни ишга туширади
Alibaba кўчада кўрилган исталган автомобилни синовдан ўтказиш имконини берадиган сервисни ишга туширади. Бу ҳақда Motor нашрига таяниб Дарё хабар бермоқда.

Компанияга тегишли «Tmall.com» интернет майдони мижозлари махсус мобил дастур ёрдамида кўчада машинани суратга тушириши, шундан сўнг тасвирни дастурга юклаши мумкин.

Дастур, ўз навбатида, бундай машина вендинг автоматида бор-йўқлиги ва тест-драйв учун буюртма қилиш мумкинлигини аниқлаб беради.

Тест-драйвлар бепул бўлади, автомобилдан фойдаланишнинг максимал муддати уч кундан иборат. Шуниси ҳам борки, машиналарни фақат юқори рейтингга эга мижозлар буюртма қилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Alibaba исталган автомобилни синовдан ўтказиш имконини берадиган сервисни ишга туширади