date

Дастурий хато сабабли юз минглаб Hyundai Туксон ўз-ўзидан тормозланмоқда

Дастурий хато сабабли юз минглаб Hyundai Туксон ўз-ўзидан тормозланмоқда

Hyundai компанияси АҚШда 421 мингга яқин автомобилни дастурий таъминотдаги хатолик туфайли чақиртириб олишини эълон қилди. Мазкур носозлик транспорт воситасининг кутилмаганда, ҳайдовчи аралашувисиз тормозланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Муаммо фронтал тўқнашувларнинг олдини олиш тизимидаги (ФКА) хатолик билан боғлиқ. Олд камералар дастурий таъминотидаги носозлик туфайли тизим нотўғри сигналларни қабул қилиши ва йўлда ҳеч қандай тўсиқ бўлмаса-да, тормоз тизимини кескин ишга тушириши аниқланган. Бу ҳолат йўлларда авария хавфини сезиларли даражада оширади.

Ушбу сервис кампанияси Hyundai Санта Круз пикапи, шунингдек, Hyundai Туксон, Hyundai Туксон Ҳйбрид ва Hyundai Туксон Плуг-ин Ҳйбрид кроссоверларини қамраб олади. Носозлик асосан 2022–2024-йилларда ишлаб чиқарилган моделларда кузатилган.

Hyundai дилерлари аниқланган муаммони бартараф этиш учун автомобилларнинг дастурий таъминотини бепул янгилаб беради. Автомобил эгалари расмий сервис марказларига мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Дастурий хато сабабли юз минглаб Hyundai Туксон ўз-ўзидан тормозланмоқда