YouTube’даги Bjørn Nyland каналида Tesla Model X электрокроссовери ва Toyota Land Cruiser Prado кроссоверининг арқон тортишда беллашгани қайд қилинган видео жойлаштирилди.
Роликка қолдирилган изоҳда беллашувда 2600 кг оғирликка эга, умумий қуввати 762 от кучига тенг бўлган иккита электр двигатель билан жиҳозланган ва Nokian Hakkapeliitta 8 шиналарида бўлган Tesla P90DL модели иштирок этгани маълум қилинган. Унинг “рақиби” 2200 кг вазнга эга, қуввати 173 от кучини ташкил қилувчи дизель двигателли ва фрикцион шинали Toyota Land Cruiser Prado бўлган.
Видеода беллашувнинг бошида Tesla ўз ортидан Prado’ни тортқилаб кетганини кўриш мумкин. Бироқ беллашув нима билан тугагани ноаниқ бўлиб қолган, чунки Prado ўчиб қолиб, унинг двигателини ишга туширишда муаммолар юзага келган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди