date
views 9 719

Гитлернинг «Mercedes-Benz» автомашинаси Америкада кимошди савдосига қўйилади

Гитлернинг «Mercedes-Benz» автомашинаси Америкада кимошди савдосига қўйилади
Адольф Гитлер 1939-1941 йилда ташкил этилган ҳарбий парадда айнан шу машинадан фойдаланган. Айтишларича, «Mercedes-Benz» компанияси худди шу русумдаги автомобилларни атиги 203 дона ишлаб чиқарган холос. Сотиш мўлжалланаётган машина эса Гитлернинг талабидан келиб чиққан ҳолда махсус тайёрланган, деб ёзади Ҳордиқ нашри.

Автомобилнинг олд ойнаси 33 миллиметр қалинликда бронировка қилинган. Салоннинг юқори қисмлари ҳам фавқулодда ҳужумлардан ҳимояланган. Мотори саккиз цилиндрли, 230 та от кучига эга.

Расмий хабарларга қараганда, ушбу автомобил Америкага 1945 йили олиб келинган. 72 йил давомида автомобилнинг эгалари бир неча маротаба ўзгарган. Уни маълум муддат Чикагодаги казинолардан бирида, кейин музейда сақлашди. Автомобил нархи ҳозирча аниқланмаган бўлса-да, мутахассислар бошланғич нархнинг ўзи бир неча миллион долларга тенг бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Гитлернинг «Mercedes-Benz» автомашинаси Америкада кимошди савдосига қўйилади