Bugatti энг зўр машинасининг яқиндан олинган суратлари

  • 02 ноябрь 2015, 18:47
  • 11 971
  • Авто
  • Bugatti энг зўр машинасининг яқиндан олинган суратлари

    Бу янги моделнинг номи Chiron. Интернетда Bugatti Chiron суперкарининг суратлари тарқалди, ҳолбуки тақдимоти 2016 йилнинг баҳорида Женевадаги автосалонда бўлиб ўтиши тахмин қилинаётган эди. Янги моделни ҳимоявий ниқобларсиз йўлда синашаётганда фотографлар чаққонлик қилган. Бу ҳақда ProDriver Magazin нашрига асосланиб Carzone.uz хабар берди.

    Суратни кўриб Bugatti Chiron моделининг Франкфуртда кўрсатилган Bugatti Vision Grand Turismo концепти билан талай ўхшашлиги борлиги англашилади. Орқа тиргаклари ва махсус бампери ўзаро монанд.

    Bugatti Chironнинг техник кўрсаткичлари ҳақида расмий маълумот йўқ. Норасмий хабарларга кўра, 8 литрли, 16 цилиндрли двигатель 1500 от кучига эга. Бир ярим минг отнинг кучи бор автомобиль 463 км/соат тезликкача чиқади. Тезланиши ҳавас қилса арзигулик – 100 км/соатга 2 сонияда эришади. Гиперкар нархи 2,2 млн евро.

    Машинани шу йилнинг май ойида йўлда синашаётганда видеога олинган.
    Теглар: video

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Bugatti энг зўр машинасининг яқиндан олинган суратлари