23:05 / 28.12.2017
6 711

Икки миллион долларлик гиперкар краш-тести (видео

Икки миллион долларлик гиперкар краш-тести (видео
Швециянинг Koenigsegg компанияси Regera моделининг краш-тести видеосини тақдим қилди. Ролик компаниянинг Instagram’даги аккаунтида жойлаштирилган.

Видеода Regera турли синовларга бардош бераётгани тасвирланган. Гиперкар ён томондан, олдидан ва орқадан зарбаларга учрайди, унинг турли қисмларига болға билан урилади. Барча ҳолларда машина кабинаси деформацияланмаган, хавфсизлик ёстиқчалари эса соз ишлаган. Бундан ташқари, автомобиль катта тезликда бордюр устидан юргазилади – шу тариқа машинанинг ҳайдовчи бошқарувни йўқотгандаги ва машина йўл четидан чиқиб кетишидаги вазият моделлаштирилади.

Koenigsegg Regera’дан бор-йўғи 80 дона ишлаб чиқарилган ва уларнинг барчаси сотиб юборилган. Гиперкар икки турбинали V8 двигатели билан жиҳозланган. Автомобиль қуввати 1500 от кучига етади. Koenigsegg Regera’нинг нархи 2 млн доллардан бошланади.
[media=https://youtu.be/WEvX2vPRZZ4]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Икки миллион долларлик гиперкар краш-тести (видео