GM Uzbekistan альянси Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятидаги ишлаб чиқариш қувватида Chevrolet Orlando русумли автомобилни ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар қилмоқда.
Унга кўра, “General Motors компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, Chevrolet Orlando автомобилини GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланади.
Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди”, - дея таъкидланади.
Шу билан бирга, маълум қилинишича, аввал қабул қилинган буюртмалар бўйича автомобиллар етказиб берилади.
“GM Uzbekistan АЖ дилерлик корхоналари билан биргаликда Chevrolet Orlando русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди”, - дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)