
Фуқароларнинг автомобиль сотиб олиш учун кредит жорий қилиш юзасидан билдирилган таклифларини инобатга олган ҳолда, АТ «Алоқабанк» томонидан «GM Uzbekistan» расмий дилерларидан пул кўчириш йўли билан автомобилларни харид қилиш учун «Автокредит» истеъмол кредити жорий қилинди.
Банк ахборот хизматидан хабар қилинишича, автокредитнинг асосий шартлари қуйидагича:
— депозит гарови — автомобиль нархидан 30 фоиз;
— кредит муддати — 4 йилгача;
— кредит фоизи — йиллик 20 фоиз.
Кредитни расмийлаштириш учун банк филиалларига мурожаат қилиш мумкин. Банк филиаллари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар