Ўтган йили «Кобальт» ҳамда «Матиз» русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш суръати 2016 йилдагига нисбатан 4,5 баробарга ортган. Худди шундай кўрсаткич «Малибу» автомобилини ишлаб чиқаришда ҳам қайд этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда 140 минг 306 дона енгил ва юк автомашинаси ҳамда автобус ишлаб чиқарилган.
Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилдагига нисбатан 58,1 фоизга ўсиб, 135 минг 471 донани ташкил этган. Бунда «Жентра» русумидаги автомашиналар ишлаб чиқариш суръати 2 баробар (19 минг 164 та), «Кобальт» – 4,6 марта (18 минг 14 та), «Матиз» – 4,4 баробар (13 минг 2 та), «Малибу» – 4,5 марта (963 та), «Каптива» – 2,1 баробарга (4 минг 540 та) ортган.
Хабарда, бундан ташқари, ўтган йили мамлакатимизда 3778 дона автобус, 1057 дона юк автомобили ишлаб чиқарилгани айтилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди