Ford янги бизнес-модель устида ишлаш учун икки компанияни қўлга киритгани ҳақида эълон қилди — Autonomic ва TransLoc. Ушбу бизнес-модель одамларни ташиш ва товарларни етказиш учун мўлжалланган автоном транспорт ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Бу ҳақда «Digital Trends»га таяниб Кун.уз маълум қилди.
Ҳайдовчисиз қурилмалар Ford'га турли сервислар учун қўллаш ва кейинчалик хизмат кўламини кенгайтириш мумкин бўлган қулай ва мобил транспорт инфратузилмасини яратишга ёрдам беради. TransLoc компаниясининг дастурий таъминоти янги транспорт тизимидаги асосий бўғин бўлади, зеро у автомобиллар учун оптимал йўналишларни белгилаш имконини беради. Компания шунингдек Transportation Mobility булут сервисини ишлаб чимоқчи, унинг ёрдамида транспорт ва шаҳар инфратузилма объектлари бир-бири билан осон ва қулай алоқада бўлади.
Бундан ташқари, ҳайдовчисиз технологияларни полиция машиналарига нисбатан ҳам қўллашмоқчи. Ҳар ҳолда, Ford шундай патентга ариза берган. Автоном полиция машиналари ходимлар ҳаётига хавф солмай, қоидабузарларни кузатиш имконини беради. Янги дастурий таъминот ҳайдовчилик кўникмалари сабаб қўлга олиш қийин бўлган юқори тезликда ҳаракатланаётган қоидабузарлар йўналишини олдиндан ҳисоблаб чиқиши мумкин.
Сунъий интеллект ҳайдовчисиз полиция машиналарига қоидабузарларни яхшироқ кузатиш, уларга тезроқ етиб олиш имконини беради. Бу жараёнда полиция ходими ҳайдовчи креслосида ўтириши, лекин уни мустақил бошқармаслиги мумкин.
Албатта, патентга ариза бериш 1-2 йилдан кейин шундай патруль машиналарининг йўлларда пайдо бўлишини кафолатламайди. Компания шунчаки рақибларда шундай ғоянинг пайдо бўлиш ҳолатларининг олдини олиб қўймоқчи.
Узоқ вақт айнан Ford ҳайдовчисиз технологиялар бозорида етакчи ҳисобланган. Бироқ General Motors ўзининг дадил режалари ва бизнес-стратегияси сабаб компанияни биринчи ўриндан сиқиб чиқарди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди