13:06 / 10.02.2018
7 157

Янгиланган Ravon R4 Россияда қачон тақдим этилиши маълум қилинди

Янгиланган Ravon R4 Россияда қачон тақдим этилиши маълум қилинди
«Тўрт эшикли» Ravon’нинг рестайлинг версияси Россияда жорий йилда тақдим этилади.

R4 модели Россия бозорида 2016 йилнинг кузида тақдим этилган бўлиб, Chevrolet Cobalt’нинг янгиланишдан аввалги версияси эди. Ravon брендининг Россия учун барча автомобиллари каби, уни ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқаришади. Жорий йилда R4 янгиланиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. «Колёса.ру» портали маълумотларига кўра, «тўрт эшикли»нинг рестайлингли версияси Россия премьераси Москва автосалони доирасида бўлиб ўтади. У 2018 йилнинг август ойи охирларида очилади.



Седаннинг янгиланган версия ҳақида батафсил маълумотлар ҳозирча йўқ. Янгиланган модель Chevrolet маркаси остида 2015 йилнинг охирларида Бразилияда илк бор тақдим этилган. «Тўрт эшикли» бошқа бамперлар, чироқлар ва орқа фонарлар, радиаторнинг ўзга панжарасига эга бўлди.


Ravon седанининг янгиланишдан аввалги версияси Россияда 1.5.лик, 106 от кучилик қувватга эга бензинли мотор билан сотилади. Двигатель беш поғонали «механика» ёки олти диапазонли «автомат» билан уйғунлашади. Ravon R4’нинг стандарт қурилмаларига қуйидагилар киради: ABS, ҳайдовчининг хавфсизлик ёстиқчаси, аудиотизим. Топ версия учун олдинги йўловчи «эйрбэг»ни ва кондиционер кўзда тутилган. Бугунги кунда модель нархи 499 000 рублдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг охирларида Янгиланган Chevrolet Cobalt/Ravon R4 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

2017 йилнинг февраль ойида эса Украинада янги Ravon R4 сотуви бошланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янгиланган Ravon R4 Россияда қачон тақдим этилиши маълум қилинди