Range Rover Sport йўлтанламасининг гибрид версияси Хитойдаги Тианмэн тоғидаги қиялиги 45 градусни ташкил этувчи, 999 та пиллапоядан иборат «Осмон дарвозаси» аркасига чиқиб борди, деб ёзади Кун нашри. Юқорига интилиш ҳақидаги ролик Land Rover’нинг YouTube’даги расмий каналида эълон қилинди.
Юқорига чиқишда йўлтанламас автомобиль рулини 2017 йилги LMP2 таснифидаги «Ле-манда 24 соат» пойгаси ғолиби, хитойлик пойгачи Хо Пинг Тунг бошқариб борган. Пиллапояларгача у 99 та муюлишдан иборат тўғрининг бурама йўлларини ҳам катта тезликда босиб ўтган.
Range Rover Sport’нинг гибрид версияси 2017 йилги янгиланишлардан сўнг пайдо бўлди. Бундай модификация 300 от кучи қувватли «турботўртлик», 116 от кучига эга электр двигатель, саккиз диапазонли автоматик узутмалар қутиси, шунингдек, 13,1 киловатт-соат сиғимга эга литий-ионли аккумуляторлар билан жиҳозланади. Автомобилнинг жамланган қуввати 404 от кучига тенг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи