"Яндекс"да компаниянинг ҳайдовчисиз автомобиль прототипи Москва кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётгани намойиш этилган видео тақдим этилди. Ролик YouTube'нинг "Яндекс.Такси" каналига жойланди.
"Яндекс" ўтган йилнинг ноябрида автопилот синовларига старт берган. Ўшанда машиналар ёпиқ ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланган, энди эса улар барча бирдек фойдаланувчи умумий кўчаларда синалган. Бу автомобиль тураргоҳлардаги машиналарни четлаб ўтиб, йўловчиларни ўтказиб юбориб, соатига 20-30 километр тезликда ҳаракатланган.
Компания электроникани ноқулай шарт-шароитларда тўғри йўналиш олишга ўргатмоқда, яъни улар ҳозирда қор билан қопланган кўчалар ва белгилар бўйлаб ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, "Яндекс" яхмалак шароитларида ҳаракатланишнинг махсус алгоритмларини ишлаб чиқмоқчи.
"Яндекс" автопилотли илк прототипини 2017 йилнинг баҳорида намойиш қилганди. Компаниянинг синовдаги автомобиллари Toyota Prius гибриди базасида қурилган, шунингдек Velodyne ва Nvidia фирмалари қурилмалари билан жиҳозланган. Россия компанияси дастурий таъминотни мустақил тайёрламоқда. Ушбу роликни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди